Сепкил – теридаги сарғиш, қўнғир, қорамтир, шакли ҳар хил доғлар. Улар соғ терида пайдо бўлиб, кишини мутлақо безовта қилмайди. Кўпроқ 4-6 яшар болаларга тушиб, киши кариганда йўқолиб кетади ёки унчалик билинмайдиган бўлиб қолади. Кўпинча, ок-сариқ, малла ранг кишиларда пайдо бўлади. Сепкил насдан-наслга ўтади. Сепкил доғлари, асосан, терининг очиқ, яъни қуёш нури тушадиган ерларига: юз, бўйин, кўкракнинг юқори қисми ва қўлнинг ташқи томонига тушади. Бу доғлар баҳор ва ёзда кўпайиб, куз ва қишда билинмайдиган бўлиб қолади ёки йўқолиб кетади.
Сепкил тошишига мойил кишилар ўзларини мумкин кадар қуёш нури таъсиридан саклашлри керак. Сепкилни йўқотиш истаги туғилса, албатта, шифокорга мурожаат этиш зурур.
[addtoany]