Серология

Серология [лот. serum – зардоб ва логия – фан] – иммунология фанининг бир бўлими. Қон задобининг иммун хоссаларини ўрганади. Серологик реакциялар агглютинация, пассив гемаглютинация, преципитацияга ва нейтраллаш реакцияси (масалан, микробни), гемагглютинцияни тормозлаш реакциясига бўлинади. Бир қанча «оддий» реакциялардан мураккаб серологик реакциялар: бактериолиз, комплемент боғлаш реакцияси вужудга келади. Микроорганизмларнинг ҳаракатчан турларини аниқлаш (масалан, захмда рангсиз трепонемаларни иммоблизация қилиш реакцияси), серологик реакцияларнинг алоҳида туридир. Серологик реакциялар инфекцион ва ноинфекцион иммунологида илмий ва диагностика (қ. Серодиагностика) мақсадида қўлланади. Улардан қон қўйишда, қон гуруҳини, оқсилларнинг индивидуал ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашда фойдаланилади. Иммун ва диагностик зардобларни олиш, уларнинг фаоллигини аниқлаш ҳамда таъсир этиш механизмини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш серологиянинг асосий вазифасидир.

Загрузка...