Серопрофилактика

Серопрофилактика [лот. serum – зардоб ва профилактика] – юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида организмга нормал ва иммун зардоблар юбориш усули. Бунда 1-4 ҳафта давом этадиган пассив иммунитет ҳосил бўлади. Тиббиёт амалиётида серопрофилактика учун гамма-глобулин кенг қўлланилади. Серопрофилактика эпидемик касалликлар (масалан, қизамиқ, кўкйўталга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлар, шикастланганда (қоқшолнинг олдини олиш учун), ҳайвонлар тишлаганда (қутуришнинг олдини олиш учун) ва ҳ. к. да ўтказилади. Инфекцион гепатитга қарши курашишда режали серопрофилактика олиб борилади (яна қ. Иммунопрофилактика, Иммунотерапия, Иммун зардоблар).

[addtoany]