Серотонин

Серотонин, 5-окси-З-Р-аминоэтилиндол, 5-окситриптамин, C10H|2N2O – биологик фаол модда. Мол. м. 176,21. Одам ва ҳайвонлар қони ҳамда тўқималарида бор. Серотонин периферик нерв марказлари медиатори ҳамдир. Илк бор 1947 й. да буқа зардобидан ажратиб олинган. Серотонин бўшлиқичлилар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, сувда ва қурукда яшовчиланинг заҳарида, шунингдек, ўсимликларда учрайди. С организмда триптофан аминокилоталаридан синтезланади. Тўқималарда С. 5-оксииндолилсирка кислотага айланиб, организмдан буйрак орқали ажралади. Серотонин томирларни торайтиради, марказий нерв тизими ҳамда ҳазм қилиш, ажратиш, эндокрин тизимлар фаолиятининг гуморал регуляқиясида муҳим роль ўйнайди. Қоида (асосан, тромбицитларда) 0,02-0,6 мг/л С. бор. Бу модда алмашинувининг бузилиши миокард инфаркт, яра касалликлари ва баъзи руҳий касалликларга сабаб бўлади.

[addtoany]