Сероз парда

Сероз парда – одам ва ҳайвон танаси бўшлиғи ва ички аъзоларини ўраб турадиган парда. Ўрнига қараб қорин парда, плевра, прикард, эиикард деб номланади. Мезодерма ҳсилалари – спланхнотомадан ривожланади. Сероз парда ички аъзолар ҳаракатини осонлаштирадиган, ҳимоя фаолиятини бажарадиган сероз суюқлик ишлаб чиқаради. Одатда, силлиқ, ялтироқ, тиниқ ва эластик сероз парда яллиғланганда (перитнит, плеврит, перикардит) қалинлашади, хира, ғадир-будур бўлиб, функцияси бузилади.

Загрузка...