Цеце пашшаси

Цеце пашшаси [Glossina] – калта мўйловли икки қанотли ҳашаротлар уруғи. Ўз. 9-14 мм. Жағ пайпаслагичлари узун ва кенг, санчиб сўрувчи хартуми узун. 20 га яқин тури тропик ва субтропик Африканинг нам ўрмонларида тарқалган. Тирик тугади. Туғилган куртлари дарров ғумбакка айланади. Бир қанча турлари оғир касаллик қўзғатувчи трипаносомаларни юктиради. Цеце пашшасининг 3 тури оғир уйқу касаллиги трипаносомасини (касалликдан ҳар йили минглаб кишилар ҳалок бўлади), бошқа икки тури уй ҳайвонларида касаллик туғдирадиган трипаносомаларни юктиради. Цеце пашшасига қарши ҳар хил пестицидлар ёрдамида олиб борилган кураш чоралари унчалик самара бермади, лекин флора ва фаунага катта зиён етказди.

[addtoany]