Сигнатура

Сигнатура [лот. signo – белгилайман, кўрсатаман] – 1) шифокор ёзиб берган дори рецептининг нусхаси. Дорихонада дорига қўшиб берилади; 2) (матбaада) китобдаги ҳар бир босма табоқнинг тартиб рақами. Унинг 1- ва 3-бетларига ёзилади. Китоб варақларини тартибга солиб тикиш (жузлаш)да фойдаланилади; 3) литеранинг пастки қисмидаги ўйиқ. Унинг терилган каторга тўғри тушишини текшириш имконини беради.