Цирроз [юн. kirrhos – сарғиш, малла ранг] – паренхиматоз аъзолар (жигар, ўпка, буйрак ва бошқа(лар)) бириктирувчи тўқималарининг зўр бериб ўсиши оқибатида чандиқланиб бужмайиши ва шаклининг ўзгариши. Жигар циррози кўпроқ учрайди. Аслида цирроз номи ҳам касалланган жигарнинг сарғиш тусга киришидан олинган. Буйрак (нефроцирроз), ўпка (пневмоцирроз) ва бошқа(лар) аъзолар ҳам цирроз билан касалланади. Цирроз юқумли касалликлар, интоксикация, моддалар алмашинувининг бузилиши, турли хил яллиғланиш оқибатида келиб чиқади. Цирроз бўлган аъзода дитрофик ўзгаришлар (қ. Дистрофия) ва некроз (тўқиманинг ўлиши) пайдо бўлади. Паренхима ўлган жойда бириктирувчи тўқима ўсиб, чадикданади, бетартиб регенерация ўчоклари ҳосил бўлади. Аъзо, одатда, кичрайиб (каттлашуви ҳам мумкин), каттиклашади ва юзаси ғадир-будур бўлиб қолади (яна қ. Склероз).
[addtoany]