Цистицеркоз

Цистицеркоз – тасмасимон чувалчанглар (цестодлар синфига кирувчи чўчқа солитёрлрининг личинкалари) қўзғатадиган гижжа касаллиги. Одам ва ҳайвонларда учрайди. Чўчқа солитёрининг личинкаси цистицерклар деб аталиб, одатда, чўчқанинг кўндаланг тарғил мушакларида яшайди (чўчқа оралиқ хўжайин). Одамга цистицеркли чўчқа гўштини чала пишириб истеъмол қилганда юкади. Одам организмига ўтган цистицерк меъда шираси таъсирида парчаланади ва паразит ўз сўрғичлари билан ингичка ичак деворига ёпишиб, шу ерда жинсий ётилади. Ичакда етилган гижжа Одамда тениоз касаллигини кўзғатади. Баъзи ҳолларда, яъни бемор қайт қилганда ичакнинг тескари қисқариши туфайли гижжанинг ичақда етилган бўғимлари меъдага, қизилўнгачга тушиб, улар деворидаги қон томирларига ўтади ва у ерда тхумидан онкосфералар чиқади. Онкосфералар қон ва лимфа орқали бемор скелет мушакларига, бош ва орқа мияга, кўзга ва бошқа(лар)га тарқалиб, цистицеркларга айланади (бунда одам оралиқ хўжайин бўлиб қолади). Цистицерклар одам организмида ойлаб, йиллаб яшайди ва уни сурункали заҳарлаб туради. Цистицерклар қўзғатадиган касалликлар оғир кечиб, улар қайси аъзода паразитлик қилса, ўша аъзо қаттиқ зарарланади (масалан, кўз хиралашади, бош қаттиқ оғрийди, бемор тиришади, тутқаноқ тутади ва ҳоказо).

Цистицерклар жойлашган аъзога ва касаллик белгиларига кўра даво қилинади. Олдини олиш учун гўшт маҳсулотларини яхшилаб пишириб ёйиш, шахсий ва овқатланиш гигиенаси қоидаларига қатъий риоя қилиш, беморларни вақтида даволаш, оқар сувларни ифлослантимаслик зарур.

Ҳайвонларда цистицеркоз қорамол, қўй, эчки, от, чўчқа, туя, ит ва бошқа(лар)да учрайди (жинсий етилган гижжа гўштхўр ҳайвонларнинг ичагида паразитлик қилади). Цистицеркоз ҳайвонларга паразитнинг тухуми тушган озуқа ёки сув орқали юқади. Цистицерклар скелет ҳамда найнов мушаклари, юрак, тил, бош мия ва бошқа(лар) аъзо ва тўқималарда ҳар хил катталикдаги пуфакчалар кўринишида ривожланади.

Олдини олиш: цистицеркоз сабабли сўйилган чорва моллари гўшти ва аъзолари зарарсилантирилади ва кўмиб ташланади; фермалар ва моллар сўйиладиган жойларга итлар қўйимайди; итлар вақт-вақти билан гельминтсизлатирилади.

[addtoany]