Цитогенетика [цито… ва генетика] – гнетиканинг бир соҳаси; ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ҳужайра ва субҳужайра (асосан, хромосома) даражасида ўрганади. Цитогенетиканинг назарий асослари 20-а. бошларида шаклланган ирсиятнинг хромосома назарияси ҳисобланади. Цитогенетиканинг ривожланиши давомида белгиларнинг ажралиши ва мустақил тақсимланиши, генларнинг бирикиб ирсийланиши ва кроссинговер ҳодисаларининг цитологик асослари очиб берилди. Генетик қариндошликнинг кўрсатгичи ҳисобланган хромосомалар коньюгациясининг ўрганилиши натижасида япон цитогенетиги X. Кихара цитогенетик мтодлардан бири бўлган геном таҳлил усулини ишлаб чиқди (1924). Хромосомалар таркиби ва ҳолатини таҳлил қилиш натижасида митоз ва мейоз жараёнида хромосомалар тўпламда чуқур ўзгаришлар рўй бериши аниқланган. Цитогенетикада электрон микроскопия, рентгенострутура таҳлили ва бошқа(лар) замонавий усулларнинг қўлланиши хромосомаларнинг нозик тузилиши тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтирди; хромосома моддаси (хроматин)ни тадқиқ қилишга, репликация, транскрипция ва трансляция жараёнларида хромосомалар фаолиятини аниқлашга имкон берди. Цитогенетика далиллари каритиплар эволюцияси, яъни тур ҳосил бўлишини тушуниб олишда, к. х. ва тиббиётда организмда кечадиган жараёнларни асослаб беришда аҳамиятга эга.
[addtoany]