Цитотомия [цито… ва юн. tome – айириш, кесиш], цитокинез – митоз ёки мейоз телофазасида она ҳужайранинг икки қизлик ҳужайрага ажралиши. Кўпчилик ўсимлик ҳужайраларида цитотомия цитоплазма ўртасида тўсиқ шаклланиши орқали содир бўлади. Тўсиқ аста-секин ён томонга ўсиб, ҳужайрани тенг иккига ажратади. Ҳайвон ва айрим ўсимлик ҳужайраларида цитотомия ҳужайра белбоғи ҳосил бўлади. Баъзи аъзолар (масалан, жигар, йирик безлар) ҳужайраларида цитотомия содир бўлмаслиги туфайли икки ядроли ҳужайралар вужудга келади. Кўндаланг-тарғил мушакларнинг кўп ядроли ҳужайралари – симпластлар худди шу йўл билан ҳосил бўлади.
[addtoany]