Цитохромлар

Цитохромлар [юн. kitos – ҳужайра ва chroma – ранг, бўёқ] – таркибида темир атомлари бўлган мураккаб оқсиллар. Цитохромларнинг оқсил бўлмаган қисми (простотик гуруҳ) гемдан иборат. Цитохромлар ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, Микроорганизмлар (ачитқилар, айрим факультатив анаэробларда) митохондрийлар, эндоплазматик тўр, хлорогшастлар ва хроматофралар мембранапарида жойлашган. Цитохромлар тирик организмларда кечадиган жараёнлар: ҳужайранинг нафас олиши, фотосинтез ва микросомал оксидланишида муҳим аҳамиятга эга. Цитохромларнинг электронларни бериш ва қабул қилиб олиш хусусияти улар геми таркибидаги темир атоми валентлиги ўзгариши билан боғлик. Одатда, цитохромлар ўзаро бирикиб, занжир ҳосил қилади; электронлар ана шу занжир бўйлаб донордан акцепторга узатилади. Хлоропластлар, митохондрийлар ва прокариотларда электрон кўчирувчи занжирнинг энергия билан таъминланиши ёруғлик энергияси (фотосинтез) ёки субстратнинг осидланиши (нафас олиш)да ҳосил бўладиган энергия ҳисобига амалга ошади. Эндоплазматик тўр мембраналарида электрон кўчирувчи занжирлар, одатда, калта бўлиб, микросомал оксидланиш жараёнида ароматик бирикмаларни зарарсизлантириш вазифасини бажаради.

40 га яқин цитохромлар аниқланган. Уларнинг бир қисми тоза ҳолда индивидуал оқсиллар сифатида олинган. Цитохромлар 4 асосий гуруҳ (а. в, с, d)ra ажратилади. Бу гуруҳлар, ўз навбатида, яна бир неча кичик гуруҳларга бўлинади, (масалан, цит. а, цит. а(, цит. а,, цит. а,, цитохромлар р-450, Ц. h). Айрим Ц. мембраналар билан мустаҳкам боғланганлиги сабабли уларни тоза ҳолда ажратиб олиш қийин. Тирик организмлардан ажратиб олинган Ц. с, нинг оқсил қисмидаги аминокислоталар кетма-кетлигини таққослаш натижасида полипептид занжирнинг турли қисмларида 35 ва 11 та аминокислота жойлашганлиги, полипептилар таркиби доимий бўлиши аниқланган. Полипептид занжирнинг бошқа қисмларида алмашиниб қолган аминокислоталар миқдори мазкур турлар ўртасидаги филогенетик фарқ билан бевосита боғлиқ. Масалан, от билан ачитқи замбуруғи Ц. с, даги 48 та, ўрдак билан товуқ фақат 2 та аминокислота қолдиғи билан фарқ қилиши, сигир билан кўй эса умуман фарқ қилмаслиги аниқланган. Цитохромлар молекулаларини ўрганиш айрим эволюцион ҳодисаларни, масалан, мутацион жараён тезлигини, филогенетик якинликларни, оқсил молекулалари айрим қисмларининг эволюцион ўзгарувчанлик даражасини миқдор жиҳатдан тавсифлаш имконини беради.

[addtoany]