Сийдик ажратиш

Сийдик ажратиш, сийиш, диурез – қовуқ тўлганда вақт-вақти билан уни бўшатиб туришдан иборат мураккаб физиологик жараён; қовуқ мушагининг қисқариши ва сфинктрининг бўшаши туфайли рўй беради. Қовуқ тўлганда механорецепторлар таъсиротни нерв импульслари орқали марказий нерв тизимига етказади ва шу онда кишини сийгиси қистади. Сийдик ажратишни бошқариш маркази орқа миянинг бел-думғаза қисмида жойлашган.