Сийдик йўли

Сийдик йўли, уретер – сийдикни буйрак жомидан қовуққа ўтказувчи жуфт найсимон аъзо. Қорин бўшлиғининг орқа деворида, умуртқа поғонасининг икки томони бўйлаб жойлашган. Ўз. 25-30 см, диаметри 1,5-13 мм. Ташқи девори бириктирувчи тўқимали, ўртаси силлиқ мушакли ва ичкиси шиллиқ парда қаватдан иборат. Силлиқ мушаклар сийдикнинг қовуққа ўтишида қатнашади.

[addtoany]