Темиратки – ташқи кўриниши, кечиши ва келтириб чиқарувчи сабаблари турлича бўлган кўпчилик тери касалликларини ифодаловчи атама. Қичишиб, усти қипикланиб турадиган ҳар хил тошмалар қадимдан темиратки деб аталган. Қизил ясси темиратки, пушти темиратки, юздаги оддий темиратки, псориаз – кипикли темиратки, трихофития – кирма темиратки ва бошқа(лар) фарқ қилинади.
Қизил ясси темиратки – терининг сурункали касаллиги. Бунда билакнинг ички, болдирнинг олд юзасига, бел, жинсий аъзолар терисига қизил, оч пушти ёки бинафша ранг, ўртаси ботиқ, ялтироқ, кўпбурчак шаклида майда тугунчалар тошади. Улар қаттиқ қилишади, катталашиб атрофга тарқалади, баъзан бир-бири билан қўшилиб, пиликчалар ҳосил қилади. Қизил ясси темиратки кўпроқ катта ёшдаги кишиларда баданнинг ҳамма жойида (юздан ташқари), оғиз шиллиқ каватида, лабнинг қизил ҳошиясида учрайди.
Пушти темиратки – терининг инфекцион касаллиги; турли ёшдаги кишиларда кузатилади. Дастлаб терида юмалоқ ёки овал шаклдаги оч пушти рангли майда доғлар пайдо бўлади. Орадан 4-20 кун ўтгач доғлар баданнинг ҳийлагар қисмини эгаллайди, ўртаси казғокланиб туради. Беморнинг умумий аҳволи ўзгармаслги ҳам мумкин, баъзан унинг ҳарорати кўтарилиб, бадани қилишади, дармонсизланади. Кейинчалик доғлар қўнғир тус олиб, орадан 4-8 ҳафта ўтгач, ўз-ўзидан йўқолиб кетади, ўрни қолмайди.
Баъзан аллергияга мойил кишиларнинг касаллик вақтида териси нотўғри парвариш қилинса, ўткир яллиғланиш кузатилади (доғлар қип-қизил бўлиб, намиқиб туради).
Юздаги оддий Т. ни стрептококклар кўзғатади. Юзга, оғиз атрофига ҳар хил катталикдаги оч пушти ранг тошмалар тошади. Кўпроқ болаларда кузатилади.
Тукли Т., асосан, қўл-оёқларнинг ёзиладиган жойлари, кўпинча, думба соҳасида учрайди. Шу жойларда ичида тук бўлган, усти кипикли, ушлаб кўрилганда қўлга қаттиқ унайдиган майда кулранг тугунчалар пайдо бўлади. Кўпроқ болаларда кузатилади. Касалланган тери қуруқ, ғадир-будур бўлади. Соч фолликулаларида мугузланиш жараёнининг бузилиши оқибатида вужудга келади (қ. Соч). Касалликка хос аломатлар бола 2-5 ёшлигидёк юзага келиб, балоғатга етган даврида аниқ кўзга ташланади, бора-бора йўқолиб кетади; касаллик аксари қишда кўзийди. Беморни тери касалликлари бўйича мутахассис шифокор даволайди. Унга дори-дармонлардан ташқари, махсус парҳез буюрилади. Терини тўғри парвариш қилиш тавсия этилади.