Тер безлари – одам терисидаги тер чиқарадиган ва уни ажратадиган оддий найсимон безлар. Кафт, оёқ таги ва пешона терисида бошқа жойларга қараганда тер безлари кўп бўлади. Оддий тер безларидан ташқари тананинг айрим жойларида (қўлтиқ остида, орқа чиқарув тешиги атрофида, чов соҳасида ва бошқа(лар)) махсус апокрин безлари жойлашган. Улар ўткир ҳидли секрет ажратиши билан оддий безлардан фарқ қилади. Тер безлари кўп миқдорда тер чиқариб, бадан ҳароратини қисман бошқаради, организмдан азотли ҳосилалар ва ишқорли металл тузлари, асосан, натрий хлридни чиқариб туради, тери юзасини қўллайди. Қўлтиқ ости, чов соҳасида тер безларининг яллиғланиши (гидраденит) кўпроқ учрайди.
[addtoany]