Термометр

Термометр [термо… – иссиқ ва метр] – ҳароратни ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Иши моддаларнинг кенгайиши, электр қаршилиги, газ босими ва бошқа(лар)нинг ҳароратга боғлилигига асосланган. Термометрнинг суюқликли, газли ва қаршиликли турлари бор. Улардан энг содаси суюқликли термометр, асосан, резервуар, найча ва шкаладан иборат. Резервуар суюқлик, масалан, симоб билан тўлдирилган бўлади. Ҳ-рат ортиши билан резервуардаги симоб кенгая боради ва унга уланган найча ичида симоб кўтарилади. Ҳ-рат қанча юқори бўлса, симоб шунча кенгаяди ва найча бўйлаб у шунча юқори кўтарилади. Масалан, -35° дан +750° гала ҳароратни ўлчашда симоб (-80° дан 170° гала – этил спирти, -200° дан +20° гала – пентан, – 20° дан +300° гала – керосин) билан тўлдирилган термометрлар ишлатилади. Турмушда, тиббиёт ва метеорологияда суюқликли термометр қўлланилади.

Фан ва техникада -269° дан +1063° гала ҳароратни ўлчашда газли термометр қўлланилади. Бу термометр газ (паст ҳароратларда гелий, юқори ҳароратларда эса азот) билан тўлдирилган идиш, симобли аниқ манометр ва уларни уловчи капиллярдан иборат. Бунда ҳарорат газнинг ҳажми ёки босими ўзгариши орқали аниқланади. Саноатда -60° дан +550° Гана ҳароратни ўлчашда, кўпинча, манметрик термометрдан фойдаланилади. Бу Т. газ (азот), буғ (хлорли этил) ёки суюқлик (симоб) билан тўлдирилган баллон ҳамда капилляр ва пружинали манометрдан иборат герметик тизимдан иборат. Ҳ-рат ўзгариши билан тизимдаги босим ўзгаради, пружина деформацияланади, натижада мил шкала бўйлаб ҳаракатланади. Электр қаршилигининг ҳароратга боғлиқлигига асосланган қаршилик Т. лари ва термоэлектр юритувчи кучнинг ҳароратга боғлиқлигига асосланган темопаралар ҳам фан ва техникада кенг қўлланилади. Бундай Т. лар ёрдамида -200° дан +500° тана т-рани ўлчаш мумкин.

[addtoany]