Тиббиёт-генетика консультацяси – тиббий ёрдамнинг бир тури. Тиббиёт генетикаси ва одам генетикаси ютуқларига асосланган ҳолда замонавий соғлиқни сақлаш ишида профилактик йўналишда ривожланмоқда. Т.-г. к. ирсий касалликлари бор беморларни ҳисобга олади, уларнинг оила аъзолари ва ўзлари устидан диспансер кузатуви олиб боради, шунингдек, аҳолига генетик маслаҳатлар беради, яъни беморнинг ота-онаси, қариндошларига ёки унинг ўзига оилада мазкур касаллик кайталаниши мумкинлигини тушунтиради. Т.-г. к. ирсий касаллиги бир ёки иккита аллея ген мутациясидан келиб чиққан беморларга; ирсий касаллиги хромосомалар сони ва тузилишининг ўзгариши билан боғланган беморларга (Даун касаллиги ва бошқа(лар)); ирсий касаллиги ташқи муҳитнинг ноқулай омиллари таъсирида пайдо бўлган беморларга; кариндошларида ирсий касаллик борлиги туфайли ўзларида ҳам шундай касаллик рўй бериши мумкин деб хавфсирадиган соғлом кишиларга; бир-бири билан турмуш қурган амакивачча, тоғавачча, холавачча, аммаваччаларга, биринчи боласи нуқсон билан туғилганлиги сабабли бошқа бола кўришдан кўрқадиган ота-оналарга маслаҳат ва ёрдам беради.
Ирсий касалликларнинг олдини олишда Т.-г. к. нинг вазифаси ота-оналарни келгуси авлодида шундай касаллик пайдо бўлиш хавфи борлигидан огоҳ қилиб қўйиш, яқин ва узоқ қариндош билан, шунингдек, яширин ҳолатда мтант ген ташувчи кишилар билан турмуш қурмаликни тавсия этишдан иборат.
Т.-г. к. фаолияти диспансер кузатуви приципига асосланган, фақат текшириш мақсадида ёки касаллиги хуруж қилганда беморлар махсус стационарга ёткизилади.
Т.-г. к. талабалар, клиник ординаторлар, аспирантлар, шунингдек, малакасини ошираётган врач ва ўқитувчиларга тиббиёт генетикасдан илм берадиган ўқув базаси ҳамдир.
[addtoany]