Тиббиёт илмий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг тиббиёт илмий кутубхонаси – Ўзбекистондаги йирик илмий кутубхонапардан бири. Тошкент ш. да 1935 й. ташкил этилган. Ҳоз. Ўзбекистон биотиббий адабиётларнинг энг кўп китоб сақлашни сифатида фаолият кўрсатади. Фодида қарийб 1 млн. га яқин асар бор, булар китоблар, вакт-вақти билан чиқадиган тиббиётга оид нашрлар, авторефератлар, шунингдек, 160 минг нусхадаги чет эл адабиётларидир. Бундан ташқари, Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Гиппократ асарлари, 17-19-а. ларда чоп этилган ноёб китоблар ва тиббиёт фани ҳамда соғликни сақлаш асосчилари, шу билан бирга, Ўзбекистон тиббиёт олимларининг асарлари мавжуд. 25 мингга яқин китобхонга хизмат қилади, 900 мингдан зиёд китоб тарқатади. Кутубхона соғликни сақлаш, тиббиёт ва унинг соҳаларига оид биографик кўрсаткичлар нашр этади. Ўзбекистондаги барча тиббиёт кутубхоналарига амалий ва услубий ёрдам беради. Китобхоларга хизмат уй абоненти, ўқув зали, ностационар шакллар ва бошқа(лар) усулларда амалга оширилади. Кутубхона сўров-кидирув аппарати алифболи, систематик ва фанлар каталоглари, умумий ҳажми 7 млн. дан ортиқ рўйхатга олиш ва мавзуий картотекаларга эга. 1996 й. дан Т. и. к. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ҳужжатлар маркази вазифасини бажармоқда, шунингдек, материалларни кенг тарғиб қилишни амалга оширмоқда. 2002 й. дан тиббиёт илмий кутубхонасида Ўзбекистондаги китобхонларни ўз соҳасига кўра интернет орқали ахборотлар билан таъминлай оладиган катта йиғма электрон каталоглар бор. Тиббиёт илмий кутубхонаси тиббий кутубхоналар Европа ассоциациясининг бюроси билан ҳамкорлик олиб боради.
[addtoany]