Тиббиёт паразитологияси институти

Тиббиёт паразитологияси институти, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг Исаев номидаги Ўзбекистон тиббиёт паразитологияси илмий тадқиқот институти – паразитар касалликлар (ришта, безгак, спирохетоз ва бошқа(лар)) нинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларини ўрганадиган илмий муассаса. Бухоро тропик ин-ти номи билан 1923 й. да ташкил қилинган. 1925 й. да Ўзбекистон тропик тиббиёт ин-ти деган ном берилди ва 1931 й. да Самарқанд ш. га кўчирилди. 1940 й. дан Ўзбекистон безгак ва тиббиёт паразитологияси ин-ти, 1958-69 й. ларда Ўзбекистон экспериментал тиббиёт паразитологияси ва гельминтологияси илмий текшириш институти номи билан юритилади. Ин-тга 1924-64 й. ларда проф. Л. М. Исаев раҳбарлик қилган.

Илгари кенг тарқалган ришта, безгак, спирохетоз каби касалликлар, кейинчалик ички аъзолар ва тери лейшманиози ин-т ходимларининг самарали меҳнати туфайли батамом тугатилди. Ин-т олимлари гельминтозлар, лейманиозлар ва бошқа(лар) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва йўқотиш устида тадқиқот олиб бормоқдалар.

Загрузка...