Тиреотроп гормон

Тиреотроп гормон, ТТГ, тиротрпин, тиреостимулловчи гормон – одам ва умуртқали ҳайвонлар гипофиз безининг олдинги бўлагида ишланадиган гормон. Қалқонсимон без фаолиятини бошқаради; унинг асосий гормонлари – тироксин ва триодтиронин ажралиши ҳамда синтезига таъсир этади. Кимёвий табиатига кўра, гликопротеид, 28000-30000 мол. м. Тиреотроп гормон қалқонсимон без фоликулаларида тиреоглобулин парчаланишини ҳамда қонга тироксин ва трийодтиронин ажралишини кучайтиради. Фолликуляр ҳужайралар кўпайишига, йод ютилиши ва тироксин синтезига таъсир этади. Тиреотроп гормон синтези ва секрециясни марказий нерв тизими ҳамда гипоталамус бошқаради. Қоида тиреоид гормонлар миқдори ошганда тиреотроп гормон секрецияси тормозланади, натижада тироксин ва трийодтиронин кам ажралади. Адреналин ва кортикостероидлар тиреотроп гормон скрециясини камайтиради.

[addtoany]