Тироксин

Тироксин, 3,5,30,5П-тетрай олти рози н – одам ва ҳайвонларнинг асосий тиреоид гормони. Қалқонсимон без фолликулаларида ишланади. Тирозин ҳосиласи.

Тироксин сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳамда баъзи суякли балиқлар (масалан, камбала)да метморфозни, иссиқ қонли ҳайвонлар ва Одамда моддалар алмашинувини, иссиқлик ишлаб чикарилиши, тўқималарнинг ўсиши ва янгилнишини кучайтиради. Тироксин синтези ва секрециясини гипофизнинг тиреотроп гормони (ТТГ) бошқаради. Қоида Т. миқдори кўпайса, ТТГ ажралиши тормозланади ва Т. кам ажралади. Тироксин концентрацияси камайганда ТТГ ажралиши кучаяди ва Т. мувозанати тикланади. Тироксиннинг ажралишига ташқи муҳит омиллари (ҳ-рат ва стресс), овқат (йод) ва бошқа(лар) ички секреция безлари таъсир этади. Тироксин мувозанати бузилиши турли касалликлар (гипертиреоз, гипотиреоз, буқоқ, кретинизм, микседема)га олиб келади.

[addtoany]