Трихомоноз – сийдик-таносил аъзоларининг яллиғланиш касаллиги; қин трихомонадлари кўзғатади. Касаллик қўзғатувчиси соғлом кишиларга жинсий йўл билан ўтади. Қин трхомонадалари ташқи муҳитнинг турли омиларига нисбатан беқарор бўлиб, улар (масалан, қуёш нури) таъсирида тезда нобуд бўлади. Қиз болага трихомоноз бемор онаси ёки бошқа аёл билан бир ўринда етганида юқиши мумкин. Трихомоноз эркакларда ҳам, аёлларда ҳам кузатилади; одатда, касаллик эркакларда билинар-билинмас кечади. Қин трихомонадалари эркакнинг сийдик чиқариш каналига кириб, уни яллиғлантиради (трихомонад уретрит); озгина шиллиқ чиқинди келиши мумкин, лекин касаллик ҳеч қандай апоматларсиз ўтади. Фақат беморни синчиклаб текширганда трихомонадалар топилади. Касалликнинг аниқ аломатлари бўлмаслигидан қатьи назар, трихомонадалар топилган кишилар, албатта, даволаниши шарт. Ўз вақтида даво қилинмаса, мояк ортиклари яллиғланиши (қ. Эпидидимит), касаллик сурункали шаклга ўтиши ва бепуштликка сабаб бўлиши мумкин. Трихомоноз билан оғриган аёлларда, кўпинча, қин зарарланади. Қиндан қўланса ҳидли чиқинди ажралади ва ташқи жинсий аъзолар қичишиб, ловуллаб туради. Турли нохуш омиллар оқибатида организм чидамининг пасайиши (масалан, организмнинг совқотиши, шамоллаш касалликлари, айниқса, туғруқ ва абортдан кейинги касалликлар), шунингдек, ҳайз кўриш даври яллиғлнишнинг бачадон ва бошқа(лар) аъзоларга тарқалиб кетишига сабаб бўлади (қ. Андексит). Эр ёки хотинда касаллик топилган вақтда уларнинг ҳар иккаласи ҳам даволаниши шарт. Трихомоноз билан оғриган беморлар батамом соғайгунча даволнишлари зарур, акс ҳолда, касаллик йиллаб чўзилиши, вақг-вақти билан қўзиб туриши мумкин.
Трихомонозни даволаш даврида шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш; жинсий алоқадан ўзни тийиш керак. Даво тугагач, 2-3 ойгача шифокор назоратида бўлиш лозим. Трихомонознинг олдини олишда шахсий ва жинсий гигиена қоидаларига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга.
[addtoany]