Гален дори воситалари

Гален дори воситалари [Praeparata galenica, s, GalenicaB – ўсимликлар (илдизи, барги, гули, пўстлоғи ва бошқа(лар)), минераллар ва ҳайвонлар хомашёсини қайта ишлаб олинадиган дорилар. Қад. Рим шифокори Клавдий Гален номи билан юритилади. Факат Гален даврида эмас, балки ҳозир ҳам турли фармацевтик усуллар билан тайёрланган ҳар хил дорилар гален дори воситалари деб аталади. Кўпчилик гален дори воситалари хомашёдан, уни сув, спирт, эфир ёки спирт билан сув, эфир билан спирт аралашмалари воситасида экстракция қилиб олинади. Бошқалари эса, одатда, бирор доривор модданинг сув, спирт ёки ёғдаги эритмасидан иборатдир. Гален дори воситаларининг асосий гуруҳлари: экстрактлар, настойкалар, хушбўй сув ва спиртлар, шарбатлар, эритмалар, совунли спиртлар, совун-крезолли дори воситалар ва ҳ. к. Замонавий шифобахш дори воситалар (пепсин, тиреоидин, алой, ыора смородина экстрактлари, аллилсат ва бошқалар) шу сирага киради. Неогален (новогален) дори воситалари ўсимлик хомашёсидан тайёрланиб, балласт моддалардан мумкин кадар тозаланган ва биологик жиҳатдан стандартлантан алоҳида гален дори воситалари дир. Буларни инъекция (масалан, тери остига юбориш) учун ишлатса бўлади.

Загрузка...