Гальванокаустика

Гальванокаустика [гальвано… ва юн. kaustikos – куйдирувчи, ловиллатувчи], гальванотермия, электрокаустика – электр токида қиздирилган махсус учликлар (гальванокаутерлар) билан тирик тўқималарни куйдириш усули. Бунда ўзгармас электр токи манбалари ёки ёритиш тармокларидан ток олинади (ток кучланиши 2-4 В бўлиб, 20 ма га мўлжалланган). Хавфсиз кичик ўсмалар, сўрғичсимон ўсикларни емириш, полипларни олиб ташлаш, теридаги ва юздаги айрим нуқсонлар (чандиклар)ни йўқотиш, сурункали тонзиллитни даволаш учун қўлланилади.

Загрузка...