Гамма глобулин

Гамма глобулин (у-глобулин) – қон зардоби оксидининг таркибий қисми; таркибида касаллик қўзғатувчи турли микроорганизмларни нейтраллайдиган иммуноглобулинлар бўлади. «гамма-глбулин» атамасини биринчи марта Швеция кимёгари А. Тиселиус киритган (1937). Гамма глобулин вируслар, бактериялар ва бошқа(лар)ни зарарлаб нобуд қилади, шунинг учун болаларда учрайдиган вирусли ва инфекцион касалликлар (қизамиқ, кўкйўтал, эпидемик гепатит, полиомиелит ва ҳ. к.)ни даволаш, шунингдек, жарроҳлик оперцияларидан кейинги йирингли асоратларнинг олдини олиш (стафилококка қарши гамма глобулин) мақсадида ишлатилади. Бу моддалар донор қонидан ёки плацентар қон (туққандан кейин йўлдошдан чиқадиган кон)дан, препаратлари эса маълум касаллик билан оғриб тузалган кишилар ёки махсус вакцина юборилган ҳайвонлар (кўпинча от) қонидан олинади. Беморлар билан мулоқотда бўлган ёки касалликни ўзига юктирган кишиларга профилактика мақсадида мушак ичига юборилади. Гамма глобулин таъсирида касаллик енгил кечади ва асоратлар қолмайди.

Загрузка...