Гамма терапия

Гамма терапия, кюри-терапия – гамма-нурлар таъсирида даволаш; нур билан даволашнинг бир тури. Гамма терапиянинг бир неча хили фарқ қилинади: дистанцион гамма терапия махсус телегамма-терапевтив мосламаларда амалга оширилади, бунда гамма-нурлар манбаи сифатида радиоактив кобальтдан (кўпроқ қизилўнгач, ўпка ва бошқа(лар) аъзоларнинг чуқурроқ жойлашган ўсмаларида) фойдаланилади; аппликацион усулда радиоактив гамма-прпарат бевосита ўсмага (тери ва тери ости ёғ каватидаги) қўйилади; тўқималар орасига гамма терапия ўтказилганда нурлантириш манбаи (игна, гранулалар) ўсмали тўқима (пастки лаб, ёноқ, ютқин ва бошқа(лар) аъзолар шиллиқ қавати раки)га юборилади; бўшлиқлараро гамма терапияда радиоактив модда табиий бўшлиқлар (қизилўнгач, бачадон, тўғри ичакнинг хавфли ўсмаларига юборилади; радихирургик усулда жарроҳлик усули нур бериш билан бирга қўлланилади. Бу муолажа касалхона шароитида махсус аппаратлар ёрдамида амалга оширилади.

Загрузка...