Гамон, гамонлар [юн. gamos – никоҳ, жуфтлашув] – жинсий ҳужайралардан чиқадиган ва уруғланишга ёрдам берадиган моддалар. Ўз жинси ва қарама-қарши жинс гаметаларига махсус таъсир кўрсатиб, уларнинг учрашувига, сперматозоиднинг тухум ҳужайрага қўшилишига ёрдам беради. Урғочи гаметалар ажратиб чиқарадиган моддалар гиногамонлар (Гг), эркаклари ажратади гаплари андрогмонлар (Аг) деб аталади. Гамон сувўтлар, замбуруғлар, моллюскалар, ҳалкали чувалчанглар, нинатерилилар ва хордалиларда топилган. Айрим гамонлар сперматозоидларнинг ҳаракатини кучайтирса, бошқаси сперматозоидларнинг агглютинациясини келтириб чиқаради. Баъзи Аг сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини сусайтиради. Бошқалари тухум кортикал қатлами ва тухум қобиғини эритувчи сперматозоид лзинининг суюқланишига олиб келади. Гамонлар қуйи молекулали бирикмалар, омиллардир.
[addtoany]