Ганглиоблокаторлар

Ганглиоблокаторлар, ганглиолтиклар, ганглиоплегик дорилар – асосан, вегетатив ганглийларда нерв қўзғлишининг синапсдан ўтишини сусайтирадиган моддалар. Ганглиоблокаторлар симпатик ва парасимпатик ганглийларда бир нейрондан иккинчи нейрога импульс ўтишини сусайтиради, натижада артериал томирларда қон босими пасаяди, периферик томирларда (масалан, оёқ томирларида) қон юриши тезлашади, меъдадан шира чиқиши камаяди, меъда-ичак ҳаракати сусаяди ва ҳ. к. Бундай дориларга бензогексоний, пентамин, пирилен ва ш. к. киради. Ганглиоблокаторлар периферик қон Томирлар спазмида (облитерацияловчи эндатериит), гипертония кризи, каузальгия, меъда яраси, бронхиал астманинг баъзи хиллари ва бошқа(лар) ҳолларда қўлланилади.

Загрузка...