Ганглий [юн. ganglion – тугун] – 1) нерв тугуни; нерв ҳужайралари, толалари ва улар атрофидаги тўқималар тўплами. Вегетатив нерв тизимида кўпроқ, бош мия ва орқа мида камроқ бўлади; 2) бўғим халтаси девори ёки пай ишининг ўзгариши натижасида пайдо бўладиган ва ичида лиқилдоқ моддаси бўлган шиш. Кўпроқ билак-панжа бўғимининг орқа (дорсал) томонида учрайди. Пианино чалучи, кир ювувчи, машинкада ёзувчи кишиларда (эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ) касб касаллиги сифатида учраб туради. Нўхатдан ёнғоқ катталигигача бўлади. Ганглий бор одамнинг билаги ёки болдири, кўпинча, иш охирида қашаб оғрийди. Ганглий ўз-ўзидан йўқолиб кетиши ёки уни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкин.
[addtoany]