Гастроэнтерология [гастро…, энтро… ва ..логия] – ички касалликларни ўрганадиган фаннинг бир бўлими; ҳазм аъзоларининг тузилиши ва вазифаларини, шу аъзоларда учрайдиган ноинфекцион касаллик сабаблари ва ривожланиш механизмларини ўрганади ҳамда уларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.
Сўнгги йилларда радиоизотоп, радио-тлеметрик, ултратовуш ташхис (УТТ), лапароскопия, фиброгастроскопия, фибродуоденоскпия, меъда-ичак йўлининг турли қисмларидан олинадиган аспирацион биопсия, жигар ва меъда ости безини пункция қилиб биопсия олиш ҳамда компьютер томография усуллари жорий қилинди, меъда-ичак йўли касалликларининг тажриба модели ишлаб чиқилди; меъданинг гипер ва анацид ҳолати ҳамда ичакнинг тажриба патологиясида микроб (масалан, Helicobacter pylori) билан меъда-ичакнинг айрим ҳужайралари ўртасидаги боғланиш ўрганилди. Тўқималарнинг ҳаёт вақтида тузилишини ўрганиш, улардаги биологик фаол моддалар ва ферментлар миқдорини аниқлаш клиник амалиётга жорий қилинганлиги туфайли ҳазм аъзоларининг касалликларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш имкониятига эга бўлинди.
[addtoany]