Гавда вазни

Гавда вазни (антропологияда), одамнинг оғирлиги ёки массасжисмоний тараққиёт ва тан сиҳатликнинг асосий кўрсаткичларидан бири. У ёшга, Жинсга, бўй-бастга, меҳнат ва турмуш тарзига, овқатга ва ташқи муҳитнинг бошқа омилларига боғлиқ. Гавда вазни шунча бўлиши керак деган аниқ бир чегара қабул қилинмаган, лекин одам етарли ва тўғри овқатланмаганда, моддалар алмашинуви бузилганда, эндокрин ва асабий-руҳий касалликларда гавда вазни камаяди. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, кўп терлаш ва пўст ташлашдан (чақалоқларда) кейин вазн анча камаяди, аксари орадан маълум муддат ўтгач, аввалги ҳолига келади. Овқатга ружу қўйиш, бадан тарбия ва бошқа фаол ҳаракатлар қилмаслик кишининг семириб, гавда вазнининг ортиб кетишига сабаб бўлади.

Загрузка...