Гемагглютинация

Гемагглютинация [гемо… ва агглютинация] – серологик реакция; қўйилаётган қон реципиент (қон олувчи беморнинг қон гуруҳига мос келмаганда, қон шаклли элементлридан эритроцитларттг бир-бирига ёпишиб, ғуж бўлиб чўкиши. Бевосита ва билвосита гемагглютинация фарқ қилинади. Бевосита гемагглютинацияда эритроциларнинг ёпишиб қолиши унга антитело – гмагглютининларнинг тўғридан-тўғри таъсири туфайли рўй беради. Агар гемагглютинин ва эритроцитлар бир турдаги организмга хос бўлса, изогемагглютинация содир бўлади. Бу қон гуруҳини аниқлаш ва донорни тўғри танлашда қўл келади. Агар юқоридаги ҳолат ҳар хил турдаги организмга хос бўлса, гетероагглютинация рўй беради, бу, асосан, айрим инфекцион касалликлар (масалан, инфекцион мононуклеоз)да кузатилади. Билвосита гемагглютинацияда тегишли антиген ёки гаптен билан ишланган эритроцитлар ёпишиб қолади. Бу реакция айрим инфекцион ва аллергик касалликларда қўлланилади. Эритроцитларнинг ғуж бўлиб ёпишиб қолиши вируслар таъсирида (масалан, гриппда) ҳам рўй бериши мумкин. Вирусли касалликларни аниқлашда бу реакцияларнинг ўзига хос томонларидан фойдаланилади.

Загрузка...