Гемиплегия

Гемиплегия [геми… ва юн. Piegin – шикастланиш] – гавда ўнг ёки чап ярмининг тўлиқ фалажланиши Кўпинча, гипертония, атеросклероз, ревматизм, қанд касалликларида мияга қон қўйилиши ёки мия қон томирларининг бсркилиб қолиши сабаб бўлади. Гемиплегия мия ўсмаси, яллиғланиши ва жароҳатланишининг аломати бўлиши ҳам мумкин. Гемиплегияга сабаб бўлган касаллик даволанади, дори-дармондан ташқари фалажланган оёқ-қўл уқаланади, шифобахш бадан тарбия буюрилади ва физиотерапия усуллари қўлланилади.

[addtoany]