Гемодиализ

Гемодиализ [ге. ио… ва диализ] – қонни заҳарли моддалардан тозалаш, қон муҳити ва сув-минераллар алмашинувини мувозанатлаш усули. Асосан, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигига, кислоталар, ишкорлар ва бошқа(лар) моддалардан заҳарланганда, организмга мос келмайдиган қон қуйилган ҳолларда қўлланилади. Гемодиализда вена ёки артерия қони махсус капиллярли диализатордан ўтказилиб, қон такибидан ортиқча сув, сийдикчил ва бошқа(лар) кераксиз моддалар сўриб олинади. Сурункали буйрак етишмовчилигида организмни буйракни кўчириб ўтказишга тайёрлашда асосий муолажа ҳисобланади. Ўткир буйрак етишмовчилигида гемодиализ қўллаш зарарланган буйракка дам бериб, сўнгра унинг фаолияти тикланишига олиб келади.

[addtoany]