Гемолиз

Гемолиз [гемо… ва юн. lysis – емирилиш, парчаланиш], гематолиз, эритроцитолиз – қизил қон таначалари (эритроцитлар) нинг парчаланиб, гемоглобиннинг қон пламасига ўтиши. Меъёрий ҳолатда гемолиз эритроцитларнинг ҳаётий циклини якунлайди; одам ва ҳайвонлар организмида у узлуксиз равишда содир бўлиб туради (физиологик гемолиз). Баъзи касалликларда, организм заҳарланганда, бадан куйганда, гуруҳи ёки резус-фактори тўғри келмаган қон қўйилганда ёки дорилар қабул қилинганда патологик гемолиз рўй беради. Гемолиз туфайли қон қип-қизил, лаклангандек бўлиб қолади; камқонликка, оғир хили эса ўлимга сабаб бўлади.

[addtoany]