Генетик ахборот

Генетик ахборот – оқсил молекуласининг тузилиши ҳақидаги ахборотнинг ДНК (дезоксирибонуклеин кислотага нуклеотиларнинг бирин-кетин келиш тартиби шаклида кимёвий тилда ёзилиши. Генетик ахборотнинг реализация қилиниши репликация ва транскрипция ҳолида амалга ошади. Репликация жараёнида ДНК оқсил синтезида бевосита иштирок этмайди. Она ҳужайра бўлинаётганида ДНК ҳам иккига ажралади. Ҳар бир занжир қаршисида комплментарлик асосида иккинчи ДНК занжири ҳосил бўлади. ДНК репликацияси деб аталадиган бу жараён ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўзгармай ўтишини таъминлайди.

Генетик ахборот амалга ошишининг иккинчи босқичи оқсил синтезини бошқарувчи уч хил РНК (рбонуклеин кислота) молекуласининг синтез қилинишидан иборат. Бу жараён транскрипция (кўчириб ёзиш) дейилади. РНКнинг барча турлари ядрода синтезланади.

Информацион РНК (иРНК) трансляция жараёнида ДНК занжирларининг бирида ҳосил бўлиб, унинг айрим бўлагидан аниқ нусха кўчириб олади. РНК молекуласида ДНКдан карбонсув дезокрибоза ўрнига рибоза, азотли асос тиминнинг ўрнига урацил бўлиши ҳамда битта занжирли эканлиги билан фарқ қилади. иРНК ДНКдаги оқсил тузилиши ҳақидаги ахборотни оқсил синтез бўладиган рибосомага ташиб келтиради. Оқсил синтезида транспорт тРНК ҳам иштирок этади. Бу РНК цтоплазмадаги аминокислоталарни рибосомага етказиб беради. Оқсил синтезида иштирок этадиган учинчи молекула – бу рибосомал РНК (рРНК) ҳисобланади. Оқсил синтезида иРНК молекуласидаги нуклеотидлар тартиби шаклида ёзилган генетик ахборот аминокислоталарнинг оқсил молекуласида жойланиши тартибига ўтказилиши трансляция (таржима қилиш) жараёни деб аталади.

Загрузка...