Гериатрия [юн. geron – кекса, карп ва iatreia – даволаш, ғамхўрлик қилиш] – клиник тиббиётнинг кексаларга хос касалликларни ўрганадиган, шунингдек, уларнинг олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиқадиган бўлими: геронтологиятнг муҳим бир соҳаси.
Кемаларда турли касалликларнинг пайдо бўлиши, кечиши ва ривожланишининг ўзига хос томонларини ўрганиш ҳамда уларнинг олдини олиш; бот қаришга сабаб бўладиган жараёнларни аниқлаш, яшартиш чораларини кўриш; қари ва кексаларга тиббий-ижтимоий ёрдам хизматини ташкил этиш гериатрия олдида турган энг долзарб муаммолардандир. Гериатрия мустақил фан сифатида 20-а. га келиб шаклланди. Гериатрия атамасини фанга 1990 й. америкалик олим И. Нашер киритди ва клиник тиббиётнинг мустақил бир соҳаси деган таклифни илгари сурди. Қариётган организмни ёшартиш, уларда рўй бериши мумкин бўлган касалликларни аниқлаш ва бошқа(лар)да гериатрия биол. нинг одамнинг қаришини аниқлаш борасида эришган ютуқларига таяниб иш кўради. Кексалар ҳам худди гўдаклардек парваришга муҳтож, шу туфайли ёши қайтган сари уларда рўй бериши мумкин бўлган турли касалликларни вақтида аниқлаб, ўзига хос даволашни тақозо этади.
[addtoany]