Геронтология

Геронтология [юн. geron, gerontos – кекса, қари ва ..логия] – тирик организмлар, жумладан, одамнинг хариш жараёнини ўрганадиган фан; тиббиёт ва биология фанларининг бир бўлими. Ёши катта организм касалликларининг хусусиятлари ҳақидаги таълимот – гриатрия, кексайган ва катта ёшдаги кишилар гигиенаси ҳақидаги таълимот – герогигин а, кексалар психикаси ва феъл-атворини ўрганадиган таълимот – геронтопсихология геронтологиянинг асосий таркибий қисмидир. Инфекцион касалликлардан нобуд бўлишнинг ҳамда болалар ўлимининг камайиши ва бошқа(лар) омиллар умр узайишига ёрдам беради. Қариш сабаблари ҳақида бир неча назария илгари сурилди. И. И. Мечников фикрича, ичакда яшайдиган бактерияларда моддалар алмашинуви маҳсулотлари ва организмнинг ўзида азотли моддалар алмашинувининг маҳсулотлари (сийдик кислота) киши организмини заҳарлаб, каришга сабаб бўлади. Ҳоз. Геронтология хариш сабаблари ва механизмларини молекула ва ҳужайрадан тортиб то бутун организм даражасида ўрганмокда. Геронтология, асосан, экспериментал, клиник ва ижтимоий йўналишларда ривожланмоқда. Геронтологиянинг ижтимоий гигиена соҳасидаги илмий текшириш лари барвақт қариш сабабларини ижтимоий шароитга, кишиларнинг яшаш тарзига боғлаб ўрганиш, кексайган кишиларнинг моддий таъминоти, меҳнат қилиши, овқатланиши, юриш-туришни мақсадга мувофиқ ташкил этиш, ижтимоий ва тиббий ёрдам беришнинг энг мақбул усулларини қидириб топишга қаратилган.

[addtoany]