Геронтопсихология [юн. geron – қари, кекса ва психология] – геронтология ва ёш психологияси соҳаси. Умумий психология воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиб, кексалар руҳияти ва феълининг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. Гарчи олимлар кишиларда кексайиш туфайли пайдо бўладиган руҳий хусусият ва ўзгаришларга аввалдан қизиқиб кесаларда, геронтопсихология алоҳида фан соҳаси сифатида 20-а. нинг 2-ярмидагина шакллана бошлади. Унинг вужудга келишига ижтимоий омиллар: кексалар сонининг кўпайиши, уларнинг иш лаёқати ва турмуш шароити масалалари сабаб бўлди. Геронтопсихология қари кишилардаги умумфизиологик ва психфизик хусусиятлар билан уларнинг ҳатти-ҳаркатлари, феълининг психологик хусусиятлари ўртасидаги алоқадорликни, шахс фаолияти ва бошқа(лар) омиллар билан боғлик ўзгаришларни ўрганади. Геронтопсихологиянинг умумий вазифаси – кишиларнинг қарганда ҳам бардам, тетик яшашига ёрдам берадиган воситаларни излаб топишдир.
[addtoany]