Гидроцеле

Гидроцеле [гидро… ва юн. kele – шиш], мояк истилоси – уруғдон билан қин пардаси орасига суюқлик йиғилиши. У туғма бўлиши ёки мояк ва ортиғининг турли яллиғланиш касалликларида, уларга шикаст етганида вужудга келиши мумкин. Туғма ва орттирилган, бир ёки икки томонлама, ўткир ё сурункали хиллари бор. Суюқлик уруғдон атрофига аста-секин йиғилиб, катталашаверади. Таранлашган хилида ёрғоқнинг ўнг ёки чап тарафида қаттиқ ўсмасимон тузилма аниқланади, тараглашмаганида эса у анча эластик бўлади. Туташган шаклида бемор ётганида тузилма анча кичраяди, туташмаган хилида эса ўлчамлари бир хил тураверади. Таранглашган хилини тезроқ операция қилиш лозим. Гидроцелени вақтида жарроҳлик йўли билан бартараф этилмаса, уруғдон атрофията учраб, бепуштликка олиб келиши мумкин.

[addtoany]