Гигрома

Гигрома [гигро… юн. оmа – тўпланиш] – бўғим олди ёки синовиал халтача (пайни копловчи парда)ларда суюқлик тўпланиши; бундай халтачалар аксари тирсак ва тизза бўгимлари атрофида пайлар епишадиган жойнинг устида бўлади. Гигрома сурункали кечадиган бурсит ёки тендовагинит асорати ҳисобланиб, қўл ёки оёқнинг доимо ўралиб ёки ишқланиб турадиган қисмларида пайдо бўлади. Гигрома шарсимон шаклда бўлиб, аста-секин катталаша боради, баъзан товуқ тухумидек келади. Вақтида даволанмаса йиринглаши ёки ёрилиши мумкин. Гигроманинг сўрилиб кетишига қаратилган дори-дармонлар ва физиотерапевтик муолажалар буюрилади, булар ёрдам бермаса, жарроҳлик усули билан олиб ташланади.

Загрузка...