Гижжага қарши дорилар – гельмитозларда организмдаги гижжаларни йўқотиш мақсадида ишлатиладиган дорилар. Улар, кўпинча, гижжанинг турига қараб буюрилади, масалан, энтеробиоз ва аскаридозт даволаш учун пирантел (комбантрин, гельминтокс), вермокс, ситракс, декарис (левамизол)дан фойдаланилади. 200-300 г қовоқ уруғи ҳам яхши наф беради. Гименолепидоз ва бошқа(лар) тасмасимон гижаларга қарши фенасал препарати ичилади; кейин тозаловчи ҳуқна қилинади. Юқоридаги дориларни ичиш тартиби (наҳорда, кечқурун етиш олдидан, овқатдан олдин ёки кейин) ва миқдорини шифокор белгилайди; булар дори воситанинг қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатилади.
[addtoany]