Гипербилирубинемия

Гипербилирубинемия, билирубинемия – қон зардобида билирубин миқдорининг кўпайиб кетиши. Соғлом кишининг қон зардобида 0,2, 0,5-0,8 мг %, чақалоқларда эса бироз юқори – 1-2 мг % (физиологик сариқлик кузатилмаганда) бўлади. Гипербилирубинемия ирсий, туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Гемолитик ва ногемолитик, қайси аъзо (масалан, жигарда таалуклигига кўра бир қанча турларга бўлинади. Асосан, жигар, ўт йўли касалликларида учрайди ва баданда сариқлик аломатлари билан ифодаланади.

[addtoany]