Гиперфункция

Гиперфункция [гипер… ва функция] – организм тизимлари ёки бирор аъзо, тўқима фаолиятининг кучайиши. Гиперфункция физиологик таъсиловчининг таъсирига жавоб реакцияси, масалан, спортчиларда юрак мушаклари қисқаришлари кучининг ортиши ёки патологик бирор касаллик туфайли (масалан, қалқонсимон без гиперфункциясида тирозин гормони кўп ажралади – гипертиреоз кузатилади) рўй бериши мумкин (яна қ. Гипофункция).

Загрузка...