Гиперкапния [гипер… ва юн. kapnos – тутун] – артериал қонда (организмда ҳам) карбонат ангидрид (С02) парциал босимининг (миқдорининг ҳам) меъёрдан кўпайиб кетиши. С02 ортиқча бўлган ҳаводан нафас олинганда, миядаги нафас марказининг қўзғалувчанлиги сусайиши сабабли ўпка вентиляцияси камаганда, ўпка эмфиземаси, асфиксия ва бошқа(лар) ҳолатларда кузатилади.
[addtoany]