Гиперкинез

Гиперкинез [гипер… ва юн. kinesis – ҳаракат] – марказий нерв тизимининг баъзи касалликларида қўл, оёқ, юз мушакларининг беихтиёр ортиқча ҳаракатланиши. Асосан, эцефалитнинг ҳар хил шаклларида, ирсий касалликларда, интоксикациялар, мия шикастлари, ўсмалари, яллиғланишларида кузатилади. Бир неча хил бўлади: тремор (титраш), атетоз (секин чувалчангсимон ҳаракат), миоклония (алоҳида мушакларнинг тез ва қисқа муддатли тартибсиз қисқариши) ва бошқа(лар)

[addtoany]