Гиперпаратиреоз

Гиперпаратиреоз [гипер… ва лот. (glandula) parathyreoidea – қалқонсимон без олди бези] – қалқонсимон без олди бези аденомаси ёки гиперплазияси оқибатида келиб чиқадиган эндокрин касаллик. Бунда қалқонсимон без олди бези гормони (паратгормон)нинг кўп ишлаб чиқарилиши кальций ва фосфор алмашинувининг кескин бузилишига сабаб бўлади. Натижада фосфор ва кальций бирикмалари суяклардан ювилиб, суяклар юмшаши, қишайиши ва синиши, мушаклар заифлашиши, умуртқалар остеопорози, нефрокальциноз, қон плазмаси ва сийдикда кальций кўпайиб кетиши, руҳий ўзгаришлар рўй беради. Гиперпаратиреознинг айрим шаклида кальций ички аъзоларда, хусусан, буйракда йиғилади (буйрак шакли), бунда буйрак ва сийдик йўлларида тош пайдо бўлади. Кўпроқ аёлларда кузатилади.

Даво, асосан, ўсмани олиб ташлаш, суяк шаклида – ортопедик усуллар, буйрак тош касаллигида жарроҳлик усули қўлланилади.

[addtoany]