Гипертензия

Гипертензия [гипер… ва лот. tensio – кўпайиш] – аслида қон томирлари, организм ковак аъзолари, бўшлиқлари ва тўқималарда гидростатик босимнинг ортишини англатувчи умумий тушунча. Гипертензия атамаси кўпроқ калла ички босими ва қон томирлари (артерия ва вена) босими ошганда қўлланилади (қ. Гипертония касаллиги). Бу ҳолат айрим касалликлар белгиси бўлиши ёки баъзан шу аъзолар босимининг мунтазам ортиши, улар фаолиятининг издан чиқишига олиб келиши мумкин. Гоҳо соғлом кишиларда ҳам гипертензия кузатилади ва ҳеч қандай асорат қолдирмай, тезда ўтиб кетади. Гипертензиянинг олдини олиш учун уни вақтида аниқлаб даволатиш ва унга сабаб бўладиган омилни бартараф этиш лозим.

Загрузка...