Knowledge Base

Гипертиреоз

Гипертиреоз [гипер… ва лот. (glandula) thyreoidea – қалқонсимон без] – қалқонсимон без фаолиятининг кучайиши. Одатда, вақтинча, маълум физиологик шароитларда (ҳомиладорлик, балоғатга етиш, климактерия даври ва ҳ. к.) рўй беради. Руҳий шикастланиш, баъзан хар хил касалликлар (сил, ревматизм ва бошқа(лар)), камдан-кам ҳолларда бошдан кечирилган касалликлар оқибатида келиб чиқади. Гипертиреозда бемор тез чарчайди, пульси тезлашади, қўли калтрайди, қаттиқ терлайди, асосий моддалар алмашинуви тезлашади, озиб кетади (яна қ. Тиреотоксикоз).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan